17:23 / 21.10.2016
17475

Яшнобод туманидаги мактабда тил байрами ўтказилди

Бугун Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 226-мактабда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Болаларнинг севимли журнали “Jajji akademik” билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда ўқувчилар ўзбек тилининг тарихи ва бугуни ҳақида кўплаб қизиқарли ҳамда қимматли маълумотлар билан танишишди.

Журнал бош муҳаррири Хуршид Иброҳимов болалар қалбида ўз она тилига нисбатан муҳаббат уйғотишнинг аҳамияти, хусусан, “Jajji akademik” журналининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўзлади. 

Тадбирда ўқувчиларнинг ўзбек тили бўйича саводхонлиги даражасини аниқлашга қаратилган қизиқарли викторина-ўйинлар ҳам бўлиб ўтди. Саволларга тўғри жавоб берган ўқувчилар “Jajji akademik” журнали ҳамда “Akademnashr” нашриётининг совғалари билан тақдирланишди.

 

Top