16:52 / 22.10.2016
14483

Британия қирувчи самолётлари Россия ҳарбий кемалари гуруҳига яқинлашди

Буюк Британия ҲҲК қирувчи самолётлари Россия ҳарбий денгиз флоти кемалари зарба гуруҳи устидан паст баландликда учиб ўтган. Британия ҳарбий самолётлари Ла-Манш ҳудудида Россия кемаларини кузатишган, деб ёзмоқда The Times.

Иккита Tornado бомбардимончи самолётлари 8та кемадан иборат флотилияга, улар кузатилаётганини билдириш учун юборилган. 

21 октябрда Британия ҳарбий самолётлари Россия ҳарбий денгиз флоти гуруҳини фото ва видеотасвирга олган эди. The Times ёзишича, Бирлашган қироллик мудофаа вазирлиги олинган медиаматериаллардан кемаларда нималар борлигини аниқлаш учун фойдаланади. 

Россия ҳарбий зарба кемалари гуруҳининг Ла-Маншдан ўтишига оид видеолавҳаларни BBC News эълон қилган эди. Унинг таркибига авиаташувчи «Адмирал Кузнецов» крейсери, оғир атом ракета крейсери «Петр Великий», кемаларга қарши «Североморск», «Вице-адмирал Кулаков» ва таъминлаш кемалари киради. Тахминларга кўра, гуруҳни атом сувости кемалари ҳам кузатиб бормоқда. 

Кемалар гуруҳи 15 октябрда Россия Шимолий денгиз флотини тарк этиб, Сурия соҳиллари томон йўл олган эди.

Top