Жамият | 11:42 / 22.10.2016
10387
1 дақиқада ўқилади

Швецияда дунёдаги энг қиммат чипслар ишлаб чиқарилди

Фото: newser.com

Швециянинг пиво ишлаб чиқарувчи St. Erik’s Bryggeri компанияси дунёдаги энг қиммат чипслар ишлаб чиқарди. Бу чипснинг 5 донаси 499 крон (56 доллар) туради. Чипслар 5 та донадан қилиб оригинал қутида сотилмоқда ва ўзгача, бетакрор таъмга эга. Бу ҳақда Profibeer хабар бермоқда. 

Эксклюзив газак картошканинг энг қимматбаҳо туридан Швециянинг қарағай ўрмонларидан олинган Мацутакэ қўзиқорини, Фарер ороллари сувларидан олинган трюфел ўтлари, қирол укропи, Лександ пиёзи ва ҳинд пейл-эли каби масаллиқлар қўшилган ҳолда тайёрланган. Ҳаммаси бўлиб чипсдан 100 қути ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, чипсларни сотишдан тушган маблағлар хайрия мақсадларига сарфланади.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид