Жаҳон | 00:20 / 23.10.2016
6576
1 дақиқада ўқилади

Камерунда поезднинг издан чиқиши оқибатида 73 киши ҳалок бўлди

Фото: © AP

Камерунда меъёридан ортиқ юкланган поезднинг издан чиқиши оқибатида 73 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Максимал сиғимдорлиги 600 кишини ташкил қилувчи поездда 1300 киши бўлган. Поезд пойтахт Яунде ва Дуала шаҳри ўртасидаги йўлнинг кучли ёғмирлардан кейин юза келган кўчки ювиб кетиши сабабли ортиқча юкланиб кетган.

Ҳукумат маълумотларига кўра, 30 йиллик темир йўл ва поезд ортиқча юкламани "эплай олмаган". Таъкидланишича, қутқарувчилар жабрланганлар ва жасадларни қидиришни давом эттиришмоқда.  

Аввалроқ фалокат қурбонлари сони 53 нафаргача ортгани маълум қилинганди. 

 

Мавзуга оид