Жамият | 15:33 / 23.10.2016
5198
1 дақиқада ўқилади

Париж яқинида номаълум шахслар автобусни ёқиб юборди

Фото: Le Parisien

Париж шаҳри яқинидаги Ла-Курнёвда йўналишли автобусга ўт қўйилди.

Le Parisien нашри маълумотига кўра, 3 нафар ёш йигит ниқоб таққан ҳолда йўловчилар ва ҳайдовчини автобусдан чиқишга мажбурлашган. Шундан сўнг унга ўт қўйишган.

Қайд этилишича бу ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Август ойида Парижда шунга ўхша ҳодиса рўй берганди. Ўшанда ҳам ёш йигитлар гуруҳи автобусни тўхтатишган, унга тош ва шиша идишлар улоқтириб, кейин ўт қўйишганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид