Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 00:39 / 23.10.2016
16214
1 дақиқада ўқилади
«Реал»нинг футболчиларга тўлайдиган иш ҳақи қанча эканлиги маълум бўлди
Жорий мавсумда "Реал" футболчиларига тўланадиган иш ҳақи миқдори 31,4 миллион еврога ошган. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Клуб яқинда Тони Кроос ва Лука Модричнинг маошини оширди. Бундан ташқари, "Реал" Лукас Васкес, Криштиану Роналду, Гарет Бэйл, Иско каби футболчиларникини яқинда оширмоқчи. Улар билан янги шартномалар имзолаши кутилмоқда. Шундан кейин юқоридаги футболчиларнинг клубдан оладиган маоши миқдори янада ортади.
"Реал" таркибдаги футболчиларни жамоада олиб қолиш учун ҳам катта миқдордаги маошни беришга мажбур бўлмоқда.
Манба: tribuna.uz
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш