Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Sharp компанияси Япониядаги иккита заводини ёпадиган бўлди
Sharp компанияси 2017 йилда Япониядаги иккита заводини ёпадиган бўлди, деб хабар бермоқда Nikkei ахборот агентлиги.
Бу чора Foxconn бошчилигида ўтказилаётган компания сарф-харажатларини оптималлаштириш дастури билан боғланган.
Маълум қилинишича, компания Хиросима префектурасидаги Михара шаҳрида жойлашган ёруғлик диодлари ва ярим ўтказгичли лазерлар ишлаб чиқарувчи ва Точиги префектурасидаги телевизорлар учун суюқ-кристалли дисплейлар ишлаб чиқарувчи заводларини ёпади.
Михарадаги заводдаги ишлаб чиқариш ва ходимлар Хиросима префектурасида жойлашган Фукуямадаги заводга кўчирилади. Фукуямадаги завод ҳам Apple смартфонлари учун камера деталларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026