Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия шарқидаги портлашда бир полициячи ҳалок бўлди
© AP Photo/ Lefteris Pitarakis
23 октябрга ўтар кечаси Туркия шарқида портлаш содир бўлди. Аниқланишича, Бингель вилоятида жойлашган Ганч шаҳрида миналаштирилган автомобиль портлатилган. Бу ҳужум автомобиль ёнидан полициянинг зирҳли машинаси ўтаётганда юз берган, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.
Воқеа оқибатида бир полициячи ҳалок бўлган, яна 16 киши, жумладан 6 полициячи жароҳат олган.
Туркия ҳукумати бу терактда Курдистон ишчи партияси аъзоларининг қўли борлигига гумон қилмоқда. Айни вақтда вилоятда жангариларни йўқ қилиш бўйича операция ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:11 / 02.03.2026
Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ўлдирилгани тахмин қилинмоқда
17:49 / 02.03.2026
Туркияда аниқланган ноқонуний мигрантлар орасида ўзбекистонликлар учинчи ўринда қайд этилди
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
00:30 / 01.03.2026