Жаҳон | 23:32 / 24.10.2016
6590
1 дақиқада ўқилади

Сурия қўшинлари Ҳалабдаги стратегик аҳамиятдаги тепаликни эгалладилар

Фото: news.day.az

Сурия ҳукумат армияси ва халқ лашкарлари Ҳалабнинг жанубидаги Базза тепалигини назорат остига олдилар. Бу ҳақда мухолифат маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, Баззадан террорчилар эгаллаб олган 1070-мавзенинг катта қисми бўйича кузатув олиб борилади.   

"Ҳужум муваффақиятли давом этмоқда. Биз ҳарбийлар билан бирга Базза тепалигини эгалладик, яна битта тепалик қўлга киритилса, 1070-мавзедаги жангарилар тўлиқ қуршовга олинади", деб айтди халқ лашкарлари вакили.

Сурия қўшинлари қўшни Хекме тепалигини ҳам қўлга олишмоқчи. Айнан шу тепалик ёрдамида армия террорчиларнинг таъминланиш йўлини тўса олади. 

23 октябрда Сурия қўшинлари уч кунлик гуманитар танаффусдан кейин Ҳалаб жанубига ҳужумни қайта бошлади. Армия жангарилардан ҳаво ҳужумига қарши қисм ҳудудини ва мобиль алоқа минораси жойлашган тепаликни тортиб олган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид