10:51 / 25.10.2016
5361

Galaxy Note 7 эгаларининг ҳаммаси ҳам смартфонни топширишга шошилмаяпти

Galaxy Note 7 смартфонининг бутун дунё бўйлаб содир бўлаётган ўз-ўзидан ёниб кетиши ҳодисалари кузатилаётганига қарамасдан, смартфон эгаларининг ҳаммаси ҳам Samsung компаниясининг қайтариш ва алмаштириш дастуридан фойдаланишмади.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, миллиондан ортиқ қурилмалардан ҳали-ҳанузгача фойдаланилмоқда. Флагман қайтарилмаслигининг барчада ўзига хос сабаби бор. 

Ҳозирги кунда Galaxy Note 7 эгалари "смартфон-бомба"ни Galaxy S7 ёки Galaxy S7 edge смартфонига компания томонидан тўланадиган қўшимча компенсацияни олган ҳолда алмаштиришлари мумкин. Ёки Galaxy S7, Galaxy S7 edge нархининг ярмини тўлаган ҳолда, 2017 йилда Galaxy S8 смартфонини текинга олишлари мумкин. Шунингдек, флагман нархининг тўлиқ тўланган суммаси қайтарилиши варианти ҳам мавжуд. 

Galaxy Note 7ни алмаштириш истаги йўқ фойдаланувчилар шуни ёдда тутишлари керакки, жаҳондаги кўпчилик авиакомпаниялар ўз рейсларида бу флагманни бирга олишни тақиқлашди, АҚШда эса бу жиноят ҳисобланади. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Samsung АҚШ, Жанубий Корея ва Австралия аэропортларида Note 7 алмаштириш марказларини ташкил этди.

Top