Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таблоидлар Моуриньо Рунини жамоадан кетказмоқчи экани ҳақида хабар топди
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Уэйн Рунига ўзига янги жамоа топишни маслаҳат берган. Бу ҳақда The Sun таблоиди хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, португалиялик мураббий футболчи билан суҳбат ўтказган ва унга асосий таркибдан жой ҳамда доимий ўйин амалиётини кафолатламаслигини таъкидлаган.
Руни АПЛнинг 9-тури доирасида «Челси»га қарши ўтказилган ўйин қайдномасига киритилмаганди. Уэйннинг мазкур ўйинда иштирок этмаганига расмий сабаб сифатида унинг жароҳат олгани айтилди.
Руни ушбу мавсумда барча турнирлар доирасида 8та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.
2004 йилда манкунианликлар сафига «Эвертон»дан келиб қўшилган футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача тузилган. Португалиялик мураббий 2016 йилнинг 27 майида «Манчестер Юнайтед» бошқарувини қабул қилиб олганди.
Мавзуга оид
12:13 / 16.11.2021
«Рома»даги асосий мақсад, Моуриньонинг бошқалардан фарқи, «Пахтакор»га ўтмагани, Бабаян, Купер, Абрамов ва Катанец даври таққоси – Шомуродов билан интервью
08:11 / 30.09.2020
Моуриньо-Лэмпард тортишуви. Мураббийлар вазиятга изоҳ беришди
23:01 / 25.03.2019
Моуриньо Чемпионлар Лигаси финалчиларини тахмин қилди
19:16 / 15.07.2017