Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube’да Таиланд қироли ҳақоратланган 100та саҳифа блоклаб қўйилди
YouTube видеохостинги Таиланд қироли ва монархияни ҳақоратлаган 100га яқин саҳифани блоклаб қўйди. Бу ҳақда 26 октябрь куни Bangkok Post хабар берди.
«Ўтган ҳафта бошидан бери, деярли ҳар куни ҳақоратларга тўла 30-40 саҳифа блокланмоқда», — деб ёзмоқда Bangkok Post ҳукуматдаги манбага асосланиб. Шунингдек, айтилишича, яқин кунлар ичида яна 350га яқин манзил блокланади.
Октябрь ойининг бошида Таиланднинг теле ва радиоэшиттиришлар миллий комиссияси Facebook ва YouTubе раҳбариятига мурожаат этиб, монархияни таҳқирлаган саҳифаларни блоклашни сўради.
Комиссия раҳбари Такорн Тантаситнинг сўзларига кўра, қиролликда махсус марказ тузилган бўлиб, мазкур масала юзасидан ижтимоий тармоқлар ва сайтларни мониторинг қилиб боради.
Таиландда монархияни ҳақорат қилиш жиноий иш ҳисобланади. Ушбу жиноятнинг энг оғир кўриниши 15 йил қамоқ ҳисобланади.
Мавзуга оид
00:15
YouTube'да илк бор 500 млн обуначига эга блогер пайдо бўлди
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
19:25 / 20.05.2026