Жаҳон | 07:38 / 27.10.2016
8101
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистонда "Ал-Қоида" бўлими етакчиларига зарба берди

Фото: © AFP

Пентагон учувчисиз парвоз қурилмалари ёрдамида Афғонистон шимолида "Ал-Қоида" бўлими етакчиси Фарук ал-Қатанийга зарба берилганини маълум қилди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, зарбага ал-Қатанийнинг ўринбосари ҳам учраган. Бироқ америкалик ҳарбийлар террорчилар ўлганини тасдиқлай олмасликларини айтганлар. Айни вақтда Пентагон зарбалар натижаларини баҳоламоқда.

Ал-Қатаний Қатар фуқароси ҳисобланади. Шу йилнинг февралида АҚШ уни Европа ва АҚШга фитна уюштиришда иштирок этишда айблаб, энг кўп қидирилувчи террорчилар рўйхатига киритганди. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид