Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик сайёҳ 15 ой ичида 180 мамлакатни кезиб чиқди
Фото: © Cassie Depecol caters news
Америкалик сайёҳ Кассандра Де Пеколь 15 ой ичида 180 мамлакатда бўлишга улгурди. У қисқа вақт ичида БМТнинг барча давлатларида бўлган илк аёл сифатида жаҳон рекорди ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Коннектикутда яшовчи сайёҳ ўз саёҳатини 2015 йилнинг июлида бошлаган. Бу вақт ичида 27 ёшли Де Пеколь 250дан ортиқ парвозларни амалга оширган. Америкалик аёл Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кирувчи 193 мамлакатнинг барчасига, шунингдек қисман тан олинган уч давлат — Хитой Республикаси (Тайвань), Косово ва Фаластинга боришни режалаштирган.
Де Пеколнинг сўзларига кўра, унинг болалигидан дунё кезиш, шунингдек турли маданият ва динлар билан танишиш орзуси бўлган. Саёҳатчи бир мамлакатни зиёрат қилишига ўртача икки кундан беш кунгача вақт кетишини маълум қилган.
У саёҳат давомида тахминан 198 минг доллар сарфлаган. Бу даврда америкалик аёлни бошқа кишилар ҳам қўллаб-қувватлашган. Аёлнинг сўзларига кўра, у барча ҳомийларини саёҳат вақтида топган.
Мавзуга оид
14:33 / 08.12.2025
10 ойда Туркияга борган ўзбекистонликлар сони сезиларли ошди
11:46 / 18.11.2025
Ўзбекистонга саёҳат учун келаётганлар орасида Россия фуқаролари етакчилик қилмоқда
14:22 / 31.10.2025
Европалик ёшларга ЕИ бўйлаб саёҳат учун бепул чипталар берилади
22:03 / 15.09.2025