Бедаво семизликнинг асосий сабаби аниқланди
Монреаль Университетидаги клиник шифохона олимлари семизликнинг бедаво шакли сабабларини аниқлашди. Маълум бўлишича, гипоталамус нейронларидаги ABHD6 ферментининг нофаоллиги ортиқча вазн билан курашишда парҳез ва машқларнинг фойдасини йўққа чиқаради. Физиологлар бу мавзуга оид хулосаларини Cell Reports журналида чоп этилган мақолада тақдим этишган.
Тадқиқотчилар мутант генли генетик жиҳатдан ўзгартирилган сичқонларни аниқлашди. ABHD6 оқсили гипоталамусда жойлашган нейронлар гуруҳи —организмнинг гормонал фаолиятини бошқарувчи бош мия тузилмасида фаолдир.
Бу сичқонлар тўғри ҳаёт тарзи ва озиқланиш шароитида одатий жониворлардан фарқ қилмайди. Бироқ улар совуқ таъсирида тананинг доимий ҳароратини сақлай олмайди, шу билан бирга ёғ миқдори юқори бўлган озуқани истеъмол қилганда семизликка мойил бўлади. Шуниси эътиборга лойиқки, улар одатий парҳезга ўтганида ҳам вазн йўқотмайди.
Олимларнинг фикрича, худди шундай механизм инсон организмида ҳам мавжуд. Ушбу тахминни исботлаш учун бундан кейин ҳам тадқиқотларни давом эттириш зарур, бироқ мутахассисларнинг ишонч билан билдиришича, ортиқча вазндан халос бўла олмайдиган кишиларда ABHD6'га боғлиқ муаммолар мавжуд.
Мавзуга оид
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024