23:54 / 28.10.2016
4262

Эрдўған: Туркиянинг бирдамлиги ва уюшқоқлигига хуружлар муваффақиятга учрамайди

Фото: © AFP

Туркиянинг бирдамлиги ва уюшқоқлигига хуружлар муваффақиятга учрамайди, чунки турк халқи 15 июлда республика ва демократия ғоялари тарафдори эканлигини исботлади, деб айтилди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг мурожаатида. Мурожаатни Туркиянинг Россиядаги элчиси Умит Ярдим ўқиб эшиттирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"ФЕТО сотқинларининг қуроли остида эркинлик, демократия, ҳукумат ва давлат ҳимояси учун кўксини қалқон қилган халқимизнинг матонати республикамиз 100 йиллиги нишонланадиган 2023 йилгача қўйилган мақсадларимизга эришишимизнинг энг яхши гаровидир", деб айтилди Эрдўғаннинг Туркия ташкил топганининг 93 йиллигига бағишланган мурожаатида. 

"Бирдамлик, уюшқоқлик, биродарлик, мамлакатимиз мустақиллигига ҳар қандай хуруж муваффақиятга учрамайди", деб қўшимча қилган Эрдўған.

 

Top