Спорт | 10:51 / 28.10.2016
4905
1 дақиқада ўқилади

Россия Кубоги чорак финалидаги барча жуфтликлар маълум бўлди

Фото: ТАСС

26-27 октябрь кунларида футбол бўйича Россия Кубогининг нимчорак финал баҳслари бўлиб ўтди.

Бу босқичда иккинчи кун ўйинларида кутилмаганда «Зенит» «Анжи»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди. Амалдаги чемпион жамоа бўлмиш «Локомотив» эса «Крилья Советов»ни 3:1 ҳисобида енгди. «Краснодар» «Оренбург»га қарши кечган қийин баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга ўтди.

Натижада, чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

«Локомотив» — «Тосно»
«Уфа» — «Анжи»
«Урал» — «Краснодар»
«Сибирь» — «Рубин»

Бу босқич ўйинлари 2017 йилнинг март ойида ўтказилади.

Мавзуга оид