Спорт | 11:00 / 26.10.2017
19118
2 дақиқада ўқилади

Видео: Элдор Шомуродов ҳал қилувчи пенальтида хато қилди

Россия Кубогининг нимчорак финалида «Ростов» «Амкар»га пенальтилар сериясида ютқазди (асосий ва қўшимча бўлимларда дуранг ҳисоби қайд этилди - 1:1). 

Пенальтилар сериясида аввалига «Ростов» олдинда борди, ростовликлар сафида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов нуқтага биринчи бўлиб яқинлашиб, аниқ ҳаракат қилганди. Аммо жамоа сардори Александр Гацкан бешинчи зарбани голга айлантира олмагач, «Амкар» ҳисобни тенглаштирди (3:3). Шундан сўнг жамоанинг қолган футболчилари, жумладан дарвозабонлар ҳам зарба беришни бошлади. Ростовликлар посбони Сергей Песьяков ҳам, «Амкар» дарвозабони Артур Нигматуллин ҳам аниқ ҳаракат қилишди ва яна дуранг – 9:9. Шундан сўнг, иккинчи доира бошлади, яна Элдор Шомуродов нуқтага яқинлашди, аммо унинг дарвоза ўртасига йўллаган зарбасини Нигматуллин қайтарди, Дарко Бодул эса «Амкар»га ғалаба келтирувчи голни урди – 10:9.

Шу тариқа Пермь жамоаси Россия Кубогининг 1/4 финалига йўл олди ва бу босқичда ФНЛ вакили «Авангард» билан ўйнайдиган бўлди.

Мавзуга оид