Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung Galaxy S8 смартфонининг баъзи жиҳатлари маълум қилинди
3dnews.ru
Samsung компаниясининг мобил коммуникациялар вице-президенти Ли Кёнг-тэ компаниянинг бўлғуси смартфони Galaxy S8 бўйича бир қатор изоҳлар берди.
Galaxy Note 7 фаблети муваффақиятсиз дебютидан кейин Жанубий Корея компаниясига "ўзини оқлаб олиши" учун айнан Galaxy S8 ёрдам бериши керак. Смартфон кейинги йил февралига чиқиши, бозорда эса мартдан олдин бўлмаган санада чиқиши айтилмоқда.
Ли Кёнг-тэнинг айтишича, смартфон "нозик" дизайн олади. Смартфон корпусининг четига тушиб турадиган дисплей билан таъминланади. Дастлабки маълумотларга кўра, экран ўлчами 5,5 дюймни, кўрсатиш қобилияти эса 3840 × 2160 пикселни (4K/UHD формат) ташкил қилади.
Samsung раҳбарининг таъкидлашича, асосий камера ҳам яхшиланмоқда. Бироқ у ҳақда ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас. Аввалроқ смартфон суратлар сифатини ошириш ва рангларнинг чуқурлиги ҳақида маълумотларни олиш имконини берадиган камера билан жиҳозланиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Таъкидланишича, Galaxy S8’да суъний онг технологиясига асосланган такомиллашган фойдаланувчи сервиси пайдо бўлади.
Гапларга қараганда, қурилма Qualcomm Snapdragon 830 ёки Exynos 8895 процессори ҳамда 8 Гб оператив хотира олади.
Мавзуга оид
13:42 / 02.12.2025
Samsung ўзининг биринчи уч букланадиган Galaxy Z TriFold смартфонини тақдим этди
22:27 / 01.11.2025
Смартфонлар бозорида 2025 йил етакчилари аниқланди
14:14 / 31.10.2025
Android iPhone’дан хавфсизроқ чиқди — Google янги тадқиқот натижаларини эълон қилди
13:10 / 29.10.2025