Фан-техника | 22:51 / 29.10.2016
8290
4 дақиқада ўқилади

Октябрь ойининг автомобиллар иштирокидаги энг қизиқарли видеороликлари

Қуйида диққатингизга ҳавола этиладиган видеороликларда автомобиллар иштирокидаги энг яхши реклама роликлари ва дрифт-видеолар жамланган. "Мотор" нашри тақдим этган қизиқарли видеоларда довон ошиб ўтаётган киши, пойабзал сотувчисининг қояга кўтарилиши, автотураргоҳдаги қизиқарли ҳолат, олимнинг қуённи озиқлантириши ва кўплаб бошқа қизиқарли воқеалар акс эттирилган. 

Довон оша

Янги Зеландияда яшовчи пойгачи Майк Уиддетт томонидан тақдим этилган бу роликда у ўзининг RX-8 "Мазда"сида Жанубий Африкадаги Франшхук довонини забт этаётганини кўришингиз мумкин. 

Ғаройиб дрифт-кар

Австралияликлар V8 мотори билан таъминланган Holden VF Commodore пойга машинасини қайта таъмирлаб, уни ғаройиб дрифт-карга айлантиришди. Автомобилнинг ғалдирак аркаларини кенгайтиришди, катта шиналар ва double аксилқанотлар ўрнатишди, қўл тормозини эса бошқарув рулига яқин жойга кўчиришди. 

Climbkhana

Ҳозирча бу фақат тизер, лекин у яхшигина таассурот қолдириши, шубҳасиз. Кену Блок янги роликлар сериясини суратга олишга қарор қилди ва унга "Climbkhana" дея ном берди. Янги циклнинг илк томошаси Пайкс Пик тоғида бўлиб ўтади. Видео 2017 йилнинг ёзида пайдо бўлади, унда V8 твин-турболи 1400-кучга эга Ford Mustang бош қаҳрамон сифатида иштирок этади. 

Поёнсиз дрифт

Америкалик дрифтчи кенжа Вон Гиттин Каталунья-Монтмелодаги Формула-1 трассасида тўхтовсиз ҳаракатланмоқда. Автомобиль — саккиз цилиндрли 7.1 двигателли 900-кучли Ford Mustang.

Тутун ва тупроқ

Бир вақтнинг ўзида ҳаракатланаётган кўплаб автомобиллар тасвирланган ажойиб ролик. Видео Калифорниянинг қум тепаликлар орасида жойлашган тор  Grange Motor Circuit'ида тасвирга туширилган. 

Брояль

Кен Блокнинг Hoonigan жамоаси ажойиб видео тайёрлади. Роликда муаллиф ҳамда унинг  Жастин Окондо ва  Райан Киббадан иборат жамоаси БиЖей Болдуиннинг Крис Форсберг ва Дастин Жонсомдан иборат жамоаси билан беллашади. Турли локациялар ва тезкор пойгалар - сизга ёқиши аниқ. 

Audi RS7. Кураш

Audi бу роликни АҚШдаги президентлик дебатларига бағишлади. Агар сайловлар ҳақиқатдан шундай руҳда ўтадиган бўлса, уларни бажонидил кузатамиз. 

Volkswagen Tiguan. Тулпорлар

"Тойота"даги йигитга одамнинг раҳми келади ҳатто. Ўзлари бунинг уддасидан чиқишга уриниб кўришса, мақсадга мувофиқ бўларди. 

Porsche Panamera. Жамоа

Афтидан, бу роликда Porsche Panamera'нинг асосий комплектацияси кўрсатилмаган. 

Toyota. Болливуд

Ушбу реклама тўлиқ ҳиндча бўлиши учун финалда рул қаршисида рақсга тушувчи ража етишмайди. Махсус эффектлар эса ҳозиру нозир!

Audi A4 allroad. Шаҳар атрофи

Бу ерда асфальт йўқлиги айни муддао .

Valeo. Даҳо

Фақат бизга шундай туюляптими ёки бу рекламадаги машина ундаги қаҳрамон каби у қадар ақлли эмасми? 

Mitsubishi L200 Triton Sport. Вақтлар оралаб

Биз кўрган видеолар ичида энг тушунарсиз ва бемаъни видеоролик бўлса керак. Бироқ, жуда чиройли!

Бонус. BMW. The Escape

Ниҳоят, BMW ўзининг бебаҳо моделларини ишлаб чиқаришга қайтди! Янги "бешлик", Клайв Оуэн, "9-даҳа" режиссёри ва қулаётган вертолёт. Бундан ортиғи ҳақида орзу қилиб бўладими?!

 

Мавзуга оид