Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда зилзилалар давом этмоқда
31 октябрга ўтар кечаси Италиянинг марказий қисмида яна 3 марта ер силкиниши рўй берди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер сейсмология маркази маълум қилган.
Маҳаллий манбалар маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 4:27да 4,2 балл куч билан қайд этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бу зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
30 октябрь куни Италиянинг марказий қисмида кучли зилзила содир бўлди.
Даставвал АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудаси 7,1 ни ташкил этганини хабар қилган эди. Аммо кейинроқ EFE агентлиги Италия геофизика ва вулқоншунослик миллий институтига таянган ҳолда офат 6,1 магнитудали бўлганини ёзди. Европа–Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази, ўз навбатида, 6,6 сонини келтирди.
Табиий офат эпицентри 10 километр ер остидан ўтган. Силкинишлар Рим ва Флоренцияда сезилди.
Италия Миллий геофизика ва вулқоншунослик институти мутахассисларининг таъкидлашича, Апеннин ярим ороли гўёки Адриатика ва Террин денгизлари қирғоқлари бўйлаб кенгайиб бормоқда, айни вақтда Альп тоғларининг ўсишига сабаб бўлмоқда.
Зилзилалар ҳудудидаги сейсмик фаоллик давом этмоқда, хабар беришларича, магнитудаси 4,0 дан юқори бўлган ерости силкинишлари тез-тез содир бўлмоқда.
Мавзуга оид
01:35 / 06.10.2025
Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
08:51 / 22.09.2025
Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
13:14 / 20.09.2025
Россиядаги ўзбекистонликлар Камчаткадаги зилзила туфайли огоҳлантирилди
13:05 / 19.09.2025