Жамият | 12:44 / 31.10.2016
12527
2 дақиқада ўқилади

Мавжуд бўлмаган коллеж дипломини тайёрлаб сотган фирибгарлар ушланди

Хоразм вилояти,Хазорасп туманидаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Б.Раҳимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фуқаро С.Яҳёевни Қарши шаҳридаги Инфокоммуникация нодавлат таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 200 АҚШ долларини олган вақтда ушланган. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Тергов жараёнида аниқланишича, Б.Раҳимов Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи фуқаро М.Позилов ва Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро Б.Яхшиев билан жиноий тил бириктириб, М.Позиловнинг илгари Қашқадарё вилоятидаги Қарши шаҳар “Қарши инфокоммуникация” нодавлат таълим муассасасида ишлаб келганидан фойдаланган. Мазкур муассаса Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2012 йил 18 апрелдаги қарори билан давлат реестридан чиқарилган бўлишига қарамасдан, у муассасада ўқиш истагини билдирган талабгорларни қабул қилиш ва уларга муайян ҳуқуқ берувчи қалбаки дипломлар тайёрлаб беришни режалаштиради. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Мавзуга оид