Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ҳиндистон пойтахти ҳавоси меъёрдан 42 марта кўпроқ ифлосланган
© AFP 2016/ Money Sharma
Ҳиндистон пойтахти Янги Деҳли шаҳрининг ифлосланганлик даражаси меъёрдан 42 мартага ошиб кетди, деб ёзмоқда Hindustan Times нашри. Бунга оловлар фестивали – Дивали сабаб бўлган.
Ўтган дам олиш кунлари мамлакатда Ҳиндистоннинг асосий байрамларидан бири Дивали кенг нишонланган. Унда асосан петарда ва бошқа портловчи мосламаларни портлатиш, фейерверклар учириш амалга оширилади. Шу сабабли, шаҳар эрта тонгдан қуюқ тутун остида уйғонган.
Янги Деҳли ифлосликларини назорат қилиш комиссияси маълумотларига кўра, PM10 кўрсаткичи (ҳавода диаметри 10 микрометрли зарралар улуши) бир куб метрга 4273 микрограммни ташкил этган. Бу борадаги белгиланган меъёр 100 микрограммдир дейилади хабарда. PM2,5 (диаметри 2,5 микрометрли зарралар улуши) кўрсаткичи меъёр 60 микрограмм бўлгани ҳолда бир куб метрда 748 микрограммни ташкил этган.
Шу билан бирга қайд этилишича, PM10 ва PM2,5 шаҳарнинг турли туманларида фарқли бўлган. Умуман, нашрнинг ёзишича, Ҳаво сифати индекси (Air Quality Index, AQI) деярли барча кузатув станцияларида энг юқори хавфли кўрсаткич 500 атрофида бўлган.
Аслида, ҳар куни Ҳиндистон пойтахтида кечки олтидан бошлаб ҳаво ифлосланиши кучайиб, кечки соат 11лар атрофида энг юқори даражасига чиқади ва тонгги 6гача бу ҳолат сақланиб қолади.
Эксспертларнинг фикрича, ҳавода бу каби зарраларнинг бўлиши астма ва юрак хасталиклари билан касалланган беморлар, шунингдек, болалар ва кексалар учун жуда хавфлидир.
Мавзуга оид
12:16
Ҳиндистон нефт компанияси РФ нефтини харид қилишни қайта тиклади
11:05 / 24.12.2025
Ўзбекистондаги биринчи АЭС лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди
14:34 / 23.12.2025
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
19:32 / 22.12.2025