The Sunday Times: Россия Сурияга учта сув ости кемаси жўнатди
Россиянинг Сурияга йўл олаётган "Адмирал Кузнецов" авиаташувчи кемасига ҳамроҳлик қилаётган жанговар кемалар гуруҳига "Калибр" ракеталари билан қуролланган яна учта сув ости кемаси қўшилди, деб хабар бермоқда The Sunday Times. Бу хабар НАТО раҳбариятини ташвишлантириб қўйган. НАТО раҳбарияти Россия президенти Владимир Путин "Ҳалабга ҳал қилувчи ҳужумни" ўтказиш буйруғини бермоқчи деб ҳисобламоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучлари 971-лойиҳа бўйича қурилган иккита "Щука-Б" ва "Варшавянка" ҳамда 877-лойиҳадаги битта "Палтус" сув ости кемасини қайд қилган. Ҳозирда авиаташувчи кема ва унга ҳамроҳлик қилаётган гуруҳ Шимолий Африка қирғоқлари яқинида "кутиш режимида" турибди, деб хабар бермоқда Russia Today.
Британия ҳукуматининг юқори лавозимдаги амалдори инглиз нашрига "Путин бизнинг олдимизда мушакларини ўйнатаётганини англамоқдамиз. Бу ҳаракатларни "Қаранглар, мен қанчалик узоққа бора оламан, сиз эса ҳаттоки жавоб бера олмайсиз" деб талқин қилиш мумкин" деб айтган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024