10:26 / 01.11.2016
6742

Клинтон Трампни "Кремль билан алоқасини тан олиш"га чақирди

Фото: Brian Snyder / Reuters

АҚШ президентлигига Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон ўзининг рақиби - республикачи Дональд Тармпни Россия раҳбарияти ва Владимир Путин билан уни нима боғлаб туришини ошкор қилишга чақирди. У ўзининг Twitter'ида шу мазмундаги ёзувни қолдирди. 

"Америка разведкаси Россия ҳукумати сайловлар натижасига таъсир ўтказиш мақсадида АҚШга қарши киберҳужум йўллаётганини тасдиқлади. Нима учун Путин Трампнинг ғалаба қилишини хоҳлайди? У айтган яхши гаплар (Путин ҳақидаги) учунми? Унинг Кремль билан алоқасини яхшилашга доир ваъдаси учунми? Унинг келишувлари туфайлими?", - деб ёзади Клинтон. 

Собиқ давлат котибининг сўзларига кўра, сайловларга атиги 8 кун қолди ва Трамп "Кремль ҳамда унга оид шахслар билан барча алоқаларини дарҳол тан олиши"га тўғри келади. 

"Мана бу йилги сайлов бюллетенида нима аҳвол. Бу нафақат менинг ва Дональд Трампнинг номи. Бу бизнинг келажагимиз. Бизнинг хавфсизлигимиз. Бизнинг қадриятларимиз", - дея таъкидлади Клинтон. 
 

Top