Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучлари ўқув машғулотида иштирок этади
Қўшма Штатларда Regional Cooperation 2026 кўп миллатли ўқув машғулотлари ўтказилади.
АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) 2026 йил июнь ойида Марказий ва Жанубий Осиёдаги ҳамкорлар иштирокида Қўшма Штатларда Regional Cooperation 2026 кўп миллатли ўқув машғулотлари ўтказилишини эълон қилди.

Америка қўмондонлиги баёнотида айтилишича, 30-марта ўтказиладиган машғулотларда ўнга яқин давлат ҳарбийлари иштирок этади. Бироқ Вашингтон бўлажак машғулотлар иштирокчиларининг тўлиқ рўйхатини ҳозирча ошкор қилмади.

CENTCOM маълумотларига кўра, 2025 йил июнь ойида Массачусетс штатидаги Cape Cod қўшма базасида ўтказилган Regional Cooperation 25 машғулотларида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Мўғулистон, шунингдек, Покистон ва АҚШ ҳарбий хизматчилари иштирок этган; Арманистон, Буюк Британия ва Гуржистон кузатувчи бўлган.

CENTCOM саҳифасида ушбу тадбир қўшма халқаро операцияларни ишлаб чиқиш, терроризмга қарши ҳамкорликни ривожлантириш, мувофиқликни ошириш ва фуқаролик-ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган йиллик кўп томонлама қўмондонлик-штаб машғулотлари сифатида тасвирланган. Америка томони 2026 йилда манёврлар ўтказиладиган жойнинг аниқ манзилини ҳам ҳозирча маълум қилмади.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026