Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилилик 84 ёшли пенсионер ўғрини бир зарбадаёқ ерга қулатди
Чилилик 84 яшар пенсионер Рауль Муньос савдо марказидаги тақинчоқлар дўконида ўғирлик қилган йигитни бир зарбадаёқ ерга қулатди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.
Видеокузатув ёзувларида кўриниб турибдики, пенсионер ўғрининг оёғидан чалади, шунда йигит ҳам, Рауль ҳам ерга қулайди.
Савдо марказига ташриф буюрганлар ва рафиқаси Муньосга ёрдам бергани шошилишади. Ўғрини полиция келгунга қадар ушлаб туришга муваффақ бўлишган.
Маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида Муньос ўз-ўзидан ҳаракатга келганлигини тан олган: «Бу инстинкт ҳолати. Мен нимани ўйласам, шуни қиламан».
Муньоснинг таъкидлашича, унинг хатти-ҳаракати хотинининг жаҳлини чиқарган.
Мавзуга оид
08:04 / 15.12.2025
Чилида президентлик сайловида консерватор Каст ғалаба қозонди
07:20 / 06.12.2025
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
20:14 / 19.09.2025
Чилилик аёл ўғирланган қизларини 45 йилдан кейин топди
21:36 / 23.06.2025