Жаҳон | 20:56 / 03.11.2016
5818
1 дақиқада ўқилади

Курдлар Туркиянинг Раққа учун жангда иштирок этишига қарши чиқмоқдалар

Фото: © AFP

Суриядаги курд кучлари Туркиянинг Раққани ИШИДдан озод қилиш операциясида иштирок этмаслигига АҚШ бошчилигидаги коалиция билан келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда Франс Пресс ахборот агентлигига курдлар вакили маълум қилди.

Коалиция қуруқликдаги кучлар сифатида "Сурия демократик кучлари"дан фойдаланиб Раққани озод қилиш операциясини ташкил қилмоқчи. Аввалроқ Пентагон раҳбари Эштон Картер Туркия бу операцияда иштирок этиши мумкинлигини, бу ҳақда музокаралар олиб борилаётганини маълум қилганди. Курдлар эса Туркиянинг операцияда иштирок этишига қарши чиқмоқдалар.

"Туркиянинг иштирок этиш масаласи коалиция билан ҳал қилинди. Туркия операцияда иштирок этмайди", деб маълум қилди "Сурия демократик кучлари" вакили Талол Село.

Туркияда суриялик курдларга мамлакатда тақиқланган "Курдистон ишчи партияси" ташкилотининг шохобчаси сифатида қаралади. 

 

Мавзуга оид