Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама номига аталган ҳашорат Буюк Британияда чувалчангларга қирон келтирмоқда
АҚШ президенти Барак Обама шарафига аталган Nungara Flatworm ясси зараркунанда қурти Буюк Британия чувалчангларига хавф солмоқда. Daily News нашрининг хабар беришича, бундай ҳашоратлардан бири боғда аниқлангандан кейин шундай хулосага келинган.
"Буюк Британияда бу турдаги қурт биринчи бор 2008 йилда Гернси оролида пайдо бўлган, бироқ энди у қитъада ҳам тарқамоқда", деган хулосага келдилар олимлар.
Олимлар зараркунанда тупроқнинг ҳосилдорлигини қўллаб-қувватловчи чувалчангларни ўлдираётгани сабабли бонг урмоқда.
Obama Nungara Flatworm қурти келиб чиқиши Жанубий Америкадан бўлиб, ўсимликлар импортининг заиф назорати сабабли Европа, жумладан, Франция ва Испанияда тез тарқалиб кетди ва зиён етказа бошлади.
Бу қурт жонзотлар қонида яшовчи ясси қурт бўлиб, у жорий йилда алоҳида тур сифатида идентификация қилинди. Бунгача у хато равишда Baracktrema obamai қурти сифатида қабул қилинаётганди. Baracktrema ҳам, унга қардош Nungara Flatworm ҳам Обама шарафига аталган.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026