Жамият | 16:40 / 03.11.2016
24037
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўловчи маршрутка ағдарилди

Фото: "Водители Ташкента"

2 ноябрь куни тонгида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида маршрутка иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчилари маълум қилишган.

Ҳодиса "Минор" метро бекати яқинида рўй берган. 102-рақамли маршрутка ҳамда "Gentra" русумли енгил автомобил ўзаро тўқнашган. 

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, маршрутка йўловчилари енгил жароҳатлар олишган, фақат бир аёл қўли синиб, шифохонага олиб кетилган.

Гуруҳи фойдаланувчилари фикрига кўра, авария "Gentra" автомобили ҳайдовчиси айби билан содир этилган. У қизил чироқ ёнса ҳам тўхтамаганди. 

Ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари эса Амир Темур проспекти ва Ниёзбек кўчаси кесишмасида светофорлар яхши ишламаслигини қўшимча қилиб ўтишган.

"Светофорлар бир маромда ишламаслиги оқибатида бурилмоқчи бўлган автомобил ҳайдовчилари аварияга учрамоқда", — деб ёзган улардан бири.

Мавзуга оид