Татьяна ва Лола Каримова Минор масжидини зиёрат қилишди
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримова 2016 йил 10 октябр куни шаҳримиз марказида қад ростлаган “Минор” жоме масжидини зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги сайти маълум қилди.
Ушбу масжидни республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг бевосита тавсиялари ва ташаббуслари билан 2013 йил 29 июлда Тошкент шаҳрининг Минор маҳалласи ҳудудида бунёд этилган. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримоваларни ЎМИ Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Тошкент шаҳар вакиллиги ходимлари ва масжид жамоаси кутиб олишди. Зиёратчилар даставвал масжидга ўзгача кўрк бағишлаб турган фаввора ва ҳудудда олиб борилган ободонлаштириш ишлари билан таништирилди. Шунингдек, масжиднинг ички ҳовлиси, ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги маъмурияти хонаси ва масжид хоноқохини зиёрат қилишди.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов масжиднинг қурилиш тарихи, масжид сиғими, юртимизнинг турли вилоятларидан келаётган зиёратчиларнинг юртимиз ва яқинда вафот этган юртбошимиз ҳақларига қилаётган дуоларини айтиб ўтди. А.Турсунов масжиднинг қурилиши Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов жанобларининг ташабуслари билан чиройли ва кўркам ҳолга келтирилганлигини, ушбу қилинган барча ишлар таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлаб ўтди.
Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримовалар “Минор” масжидига қилган зиёратларидан мамнун бўлганликларини билдириб, биринчи Президентимизнинг 1992 йил Умра сафарида Саудия Арабистони қироли томонидан ҳадя қилинган кисвани масжид жамоасига ҳадя қилишди. Ушбу кабапўшнинг қадри яна шу билан баландки, ушбу кисва бир йил давомида Кабайи Муаззама ичида сақланган.
Зиёрат сўнгида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб, руҳи покларига бағишланди. Шунингдек, зиёратчиларга “Минор” масжиди номидан эсдалик совғалар топширилди.
Мавзуга оид
22:07 / 06.08.2021
“Фарзандлари ва набиралари қилган ишларнинг Каримовга алоқаси йўқ” — Лола Каримова қизининг очиқ сурати ҳақида
18:08 / 27.01.2020
Татьяна Каримова президент лавозими жорий этилиши билан боғлиқ хотиралари билан ўртоқлашди
11:09 / 02.05.2019
Татьяна Каримова: Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларида фуқаролар уруши ёқасида турган эди
19:11 / 19.02.2019