Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўш шаҳрида маршруткалардан воз кечилмоқда
Ўш шаҳрида йўналишли микроавтобуслар сони қисқартирилмоқда. Бу ҳақда Ўш ҳокими Айтмамат Қодирбоев аҳоли билан бўлган учрашувда маълум қилди.
2016 йилнинг охирига келиб Ўшга 30 та янги замонавий автобус келтирилди. Шу сабабли шаҳарда баъзи маршруткалар йўналишлари бекор қилиниб, улар ўрнига соат 6.30 дан 21.00 гача автобуслар қатнашни бошлади.
"Шунингдек, 23 та троллейбус олиб келиниши кутилмоқда. Троллейбуслар келиши билан йўналишли микроавтобуслар сони қисқаради. Бунинг барчаси аҳолини жамоат транспорти хизмати билан тўлиқ таъминлаш мақсадида қилинмоқда", деб айтди Қодирбоев.
Мавзуга оид
22:40 / 03.09.2025
Қирғизистонлик қизча шаҳар ҳокимидан онасини ишга жойлаштиришни сўради
07:38 / 02.09.2025
Ўшда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигида санаторий янги биноси қурилади
17:34 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди
11:12 / 05.04.2024