20:19 / 04.11.2016
6079

Philips ва Xiaomi "ақлли" лампалар ишлаб чиқариш учун бирлашди

3dnews.ru

Philips ва Xiaomi компаниялари "ақлли" ёритиш мосламаларини яратиш учун бирлашди. Ҳамкорлар бу мақсадда биргаликда ҳам қурилма, ҳам дастурий таъминот яратишни режалаштиришмоқда, деб хабар бермоқда CNET нашри.

Компаниялар Xiaomi "ақлли" уйи платформасига уланадиган ва iOS ҳамда Android негизида ишловчи смартфон ва планшетлар ёрдамида бошқариладиган ёритиш қурилмаларини ишлаб чиқармоқчи. Ишлаб чиқарилган қурилмалар Xiaomi савдо тармоғи орқали сотилади.

Компаниялар ҳамкорлик қилишларини энди эълон қилган бўлсалар-да, улар сентябрь бошидаёқ биргаликда яратган маҳсулотларини намойиш қилишганди. Гап Philips Eyecare стол усти LED-лампаси ҳақида кетмоқда. Бу лампа исталган томонга бурилиб, турли ҳолатларни эгаллай олади. Қурилма ёрқинликни автоматик созлаш функцияси ва лампани смартфон ёрдамида бошқариш учун ишлатиладиган Wi-Fi модули билан жиҳозланган.

 

Top