Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Starbucks фаолиятида рекорд даражадаги фойда ва даромад қайд этилди
Starbucks корпорацияси рекорд даражадаги молиявий кўрсаткичлар ҳақида маълум қилди. 2016 молиявий йил бўйича (2 октябрда тугади) дунёдаги йирик қаҳва тармоғининг соф фойдаси 2,8 млрд долларни ташкил қилди. Бу эса ўтган кўрсаткичга нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ, деб айтилади компания ҳисоботида.
Компания даромади рекорд даражада 11,2 фоиз — 21,3 млрд долларга ошган. Операцион фойда эса 16 фоиз — 4,2 млрд долларга кўпайган. Акция фойдаси эса 4 фоизга ошиб, ўтган молиявий йилга нисбатан 1,90 долларни ташкил этди.
Ҳисобот даврида Starbucks 2042 янги қаҳвахона очди. Улар орасида Камбожа, Қозоғистон, Люксембург, Андорра, ЖАР, Словакия, Тринидад ва Тобагода илк маротаба ишга тушган нуқталар ҳам бор. Компания савдоси бутун дунё бўйлаб ўртача 5 фоизга, жумладан, Америкада — 6 фоиз, Осиёда ва Хитойда — 3 фоизга ўсди.
IV мавсум якунида Starbucks соф фойдаси йиллик кўрсаткич бўйича 22,8 фоиз — 801 млн долларга ортган. Компания даромади 16,2 фоиз — 5,711 млрд долларга ошган. Starbucks акциялардаги фойдаси эса ўтган йилдаги 0,43га нисбатан жорий йилда 0,54 долларни ташкил этди.
IV мавсумда корпорация 690га яқин янги кафелар очди. Уларнинг умумий сони 2016 йилнинг 2 октябрдаги ҳолатига кўра, 75 мамлакатда 25 085тани ташкил қилади.
«Starbucks учун 2016 йил IV мавсум энг даромадли давр бўлди. Бизнесимиз кучи ва ҳолати инвестиция қилиш ва акционерларимизга фақатгина 2016 молиявий йил якуни бўйича рекорд даражасидаги 3,2 милрд долларни тўлашга имкон беради», — дейди қаҳвахона тармоғи раҳбари Говард Шульц.
Мавзуга оид
15:38 / 26.05.2026
Аҳоли ва бизнеснинг инфляция кутилмалари пасайди: асосий хавотир — коммунал хизматлар, ёнилғи ва энергия нархлари
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
08:35 / 27.04.2026