Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳли ҳавосидаги тутун 1700дан ортиқ мактаб ёпилишига сабаб бўлди
Фото: Twitter/ndtvindia
Ҳиндистон пойтахтидаги 1700дан ортиқ муниципал мактаблар шанба куни фаолият кўрсатмади, дея хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.
Шаҳар ҳавосидаги тутуннинг меъёрдан ўта ортиқлиги сабаб қабул қилинган қарорга кўра ёпилган 1747та мактабда 900 минг ўқувчи таълим олиши айтилмоқда. Умуман, шу пайтгача мактаблар ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, таълим жараёнини давом эттириш борасида мустақил қарор қабул қилиб келаётган эди.
Мактаблар душанба куни дарсларни бошлайди. Бироқ, ҳар бир таълим муассасаси вазиятдан келиб чиққан ҳолда бошқача қарор чиқариши мумкин. Айрим мактабларда спорт машғулотлари ва очиқ ҳавода ҳар қандай маросим ўтказиш тақиқланган.
Сўнгги кунларда Деҳли ҳавоси “ўта хавфли”, деб баҳоланмоқда. Бунга, 29-30 октябрдаги ҳиндулар байрами Дивали муносабати билан петардалар портлатилгани, фейерверк ва портлагичлар отилгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
14:15 / 03.12.2025
Ҳиндистон ҳукумати смартфонларда ўчириб бўлмайдиган давлат иловасини жорий этмоқда
19:38 / 24.11.2025
«Зита ва Гита» филмидаги бош рол ижрочиси Дҳармендра вафот этди
19:37 / 22.11.2025