Жаҳон | 21:32 / 05.11.2016
11622
1 дақиқада ўқилади

Филиппиндаги шаҳарлардан бирининг собиқ мэри турмада отиб ташланди

Фото: © EPA

Филиппиннинг Альбуэра шаҳри собиқ мэри Роландо Эспиноза полициячилар томонидан  қамоқ камерасида отиб ташланди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.

Маълум қилинишича, Эспиноза гиёҳвандфурушликка алоқадорлиги учун ҳибсга олинганди. Ҳозирда Филиппиннинг янги президенти Родриго Дутерте бошчилигида мамлакатда гиёҳвандфурушликка қарши фаол кураш кетмоқда. Таъкидланишича, собиқ мэрнинг қотиллиги Дутертенинг гиёҳванд моддалар сотишга алоқадорликда гумон қилинганларга қарши кураш фаоллашиши ортидаги гапидан кейин юз берган.

Айни вақтда мамлакатда "гиёҳванд моддаларга қарши уруш" натижасида 4 минг киши ўлдирилган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид