Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландия регбичилари тарихда илк марта Ирландияга ютқазди
Фото: АР
Регби бўйича Янги Зеландия терма жамоаси Халқаро кузги ўйинлар сериясида Ирландия регбичиларига 29:40 ҳисобида ютқазди. Учрашув АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказилган.
2016 йилги Халқаро кузги ўйинлар сериясида 10 жамоа иштирок этмоқда: Австралия, Аргентина, Янги Зеландия, ЖАР, Англия, Франция, Ирландия, Италия, Шотландия ва Уэльс.
Янги Зеландия ва Ирландия регби терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув 1905 йилнинг 25 ноябрида Дублинда ўтказилган ва ўшанда янги зеландияликлар 15:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Шу вақтгача жамоалар 29 учрашув ўтказилган ва улардан фақат бирида ирландлар дурангга эриша олганди (1973 йилнинг 20 январида - 10:10), охирги тўқнашувдаги ғалаба эса ирландлар учун тарихдаги биринчи ғалабага айланди.
Бундан ташқари, ирландияликлар Янги Зеландия вакилларининг халқаро ареналардаги 18 учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясига якун ясади.
Мавзуга оид
14:57 / 04.12.2025
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
17:45 / 26.10.2025
Ирландиядаги президентлик сайловида мустақил номзод ғалаба қозонди
16:20 / 23.10.2025