Ўзбекистон | 15:11 / 06.11.2016
66396
1 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистон ҳаётида бир давр ўтди

Фото: Facebook / Sherzod Kudratkhodjaev

2016 йилда оғир жудоликлар кўп бўлди. Аввалига ўзбек адабиётидаги 2 забардаст шоирдан бири, «Ўзбегим» қасидаси муаллифи Эркин Воҳидов, кейин Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, миллат отаси Ислом Каримов, кеча эса мустақил Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов бирин кетин дорилбақога риҳлат қилди.

Ўзбекистон Миллий университети доценти, сиёсий фанлар номзоди, ўз вақтида президент матбуот котиби сифатида фаолият кўрсатган журналист Шерзод Қудратхўжаев фейсбукдаги саҳифасида ушбу уч сиймо билан бирга тушган суратини жойлади.

"Учалалари ҳам абадиятга дахлдор ишларни амалга оширишди. Тириклик чоғларидаёқ ўзларига ҳайкал қўйишди. Уларнинг жойлари жаннату фирдавс боғларидан бўлсин, Омин!", дея изоҳ берилган бу тарихий суратга.

Қайд этиш керакки, бу шахслар  Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун интилган, мустақил Ўзбекистоннинг илк одимларида елкадош бўлган, қарийб тенгдош қаҳрамонлар эди. 

Мавзуга оид