Жаҳон | 10:04 / 06.11.2016
30689
2 дақиқада ўқилади

Ироқда ИШИД жангарилари турмуш тарзи қоидалари ёзилган материаллар топилди

Фото: CBC

Ироқнинг ИШИД террорчилик гуруҳидан озод қилинган ҳудудларида ҳарбийлар жангарилар турмуш тарзи қоидалари ёзилган босма материалларни аниқлашди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Босма материаллар савол ва жавоб кўринишидаги қоидалар тарзида тақдим қилинган. Жумладан, материалларда террорчилик гуруҳи аъзоси қандай тўғри ибодат қилиши, ташқи кўринишнинг қандай талабларига амал қилиши ҳақида гапирилган. Қоидаларда ИШИД жангариларига калта шимлар кийишга рухсат берилган. Шунингдек, қириб ташланиши рухсат берилмайдиган соқоллар "дуруст узунликда" бўлиши таъкидланган. 

Муқовасида заргарлик буюмлари ва буғдой тасвири туширилган кичик китобчада қандай қилиб хайр-эҳсон қилиш ҳақида ҳам тушунча берилган. Унда мунтазам равишда хайр-эҳсон қилмайдиганларни жазо кутиши айтилган.

Бундан ташқари, жангариларни интернет ёки мобиль алоқадан фойдаланиш иштиёқидан қайтариш учун ИШИД раҳбарияти томонидан "Мен сунъий йўлдош антеннасини нима учун йўқ қилишим керак" деб номланган китобча чоп этилган бўлиб, унда бунинг 20 та сабаби келтирилган. Хусусан, уларда "йўлдошли алоқа каналлари яланғоч аёллар, ишқий муносабатларни кўрсатиши, улар орқали кўрсатилувчи кўрсатувларда номақбул сўзлар ишлатилиши" айтилган. 

Маълум қилинишича, китобдаги "ҳаёт қоидаларига" амал қилмаслик қоидабузарликнинг оғирлигига қараб оммавий жазолаш ёки қатл этиш билан жазоланиши айтилган. 

Мавзуга оид