Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Обама Клинтон ташвиқоти билан эмас, АҚШ муаммолари билан шуғулланиши керак
Фото: © AFP
АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг фикрича, АҚШ президенти Барак Обама Хиллари Клинтон ташвиқоти билан эмас, балки АҚШдаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланиши керак. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Обама Хиллари Клинтон ташвиқоти билан шуғулланмаслиги керак. У Овал кабинетда ўтириб, иш ўринларини яратиш, армиямизни мустаҳкамлаш, савдо келишувларини тузиш билан шуғулланиши керак", деб таъкидлаб ўтди Трамп Шимолий Каролинадаги тарафдорлари олдида.
Трамп Обама Клинтонни қўллаб-қувватлаш мақсадида намойишларга давлат самолётида боришини айтди ва "бу парвозлар учун ким ҳақ тўлаши" ҳақида қизиқиб кўрди. Трамп ОАВ АҚШ президентига қарши норозилик билдирувчи одамларни кўрсатмаслиги, бироқ унга қарши бўлаётганларни доимо кўрсатишини таъкидлаб ўтди.
Охирги кунларда Обама деярли ҳар кун Клинтон қўллаб-қувватланувчи намойишларда иштирок этмоқда. Обамадан ташқари бундай намойишларда АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ҳамда Обаманинг рафиқаси Мишель Обама ҳам қатнашиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлиги сайловлари расман 8 ноябрда бўлиб ўтади. Бироқ кўпгина штатларда муддатдан аввал овоз бериш бошлаб юборилган.
Мавзуга оид
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
21:30 / 06.02.2026
Трамп Обама юзи тасвирланган маймун видеосини эълон қилди
08:53 / 05.01.2026
Die Zeit: BND йиллар давомида Обаманинг самолётидан қўнғироқларни тинглаб келган
20:46 / 10.08.2025