Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда мажбурий ҳарбий хизмат тикланишига ойдинлик киритилди
Грузия мудофаа вазири Леван Изориянинг баёнот беришича, мамлакатда мажбурий ҳарбий хизматни ўташ тартиби тикланади, деб хабар қилмоқда «Новости Грузии». Аммо, вазирнинг таъкидича, ҳарбий чақирув янги шаклда ташкил этилади.
«Чақирилганлар тўлиқ ҳарбий тайёргарликдан ўтишади ва ҳарбий хизматчилар сифатида шаклланишади. Уларнинг маоши 50 ларигача оширилади, шунингдек, дам олиш кунларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади», — деган вазир.
Леван Изориянинг қайд этишича, янгиланган ҳарбий хизмат харажатларнинг тежалишини ҳамда ҳарбий чақирувнинг профессионаллигини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, захирадаги ва бевосита ҳарбий хизматни ўтаётганлар сонини ошириш имконини беради.
Умумий ҳарбий мажбурият Грузиянинг собиқ мудофаа вазири Тина Хидашели буйруғи асосида бекор қилинган эди. Шу билан Грузия армияси тўлиқ шартнома асосидаги хизматга ўтиши режалаштирилган эди.
Мавзуга оид
14:42 / 20.05.2026
Ер ижараси шартномасини узайтиришнинг янги тартиби тасдиқланди
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
10:55 / 21.11.2025
Cobalt учун олинган ҳар бешта шартноманинг фақат биттасига тўлов амалга оширилган
18:15 / 16.09.2025