19:32 / 07.11.2016
6832

Ўзбекистон учинчи чоракда 75 млн долларлик грантларни жалб қилди

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилнинг учинчи чорагида умумий қиймати 75 миллион долларга тенг 50та грант жалб қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, Таълим, фан ва ходимларнинг малакасини ошириш мақсадлари учун 38,3 миллион долларлик 32та грант жалб этилган. Шунингдек, спорт, ижтимоий ҳимоя ва маданият ривожлантириш мақсадлари учун умумий қиймати 11,1 миллион доллар бўлган 10та грант жалб қилинган.

15 млн доллар миқдоридаги 2та грант Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар учун, 8,3 млн доллар ҳажмидаги 2та грант эса Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органларини техник жиҳозлаш йўналиши бўйича жалб этилган.

Иқтисодиёт ривожи, молиявий бозор ва корхоналарга 0,5 млн долларлик грант жалб қилинган. 

2016 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон турар жойлар, транспорт ва энергетика инфратузилмалари учун жалб қилган 4та грантнинг қиймати 1,8 млн доллар.

Давлат хизмати органларини моддий-техникасини ва институционал ривожланишини таъминлаш, замонавий информацион-коммуникацион технологияларни татбиқ этиш учун эса 6,2 миллион долларлик (3 грант) грантлар жалб этилган. Экология соҳасидаги лойиҳалар учун 0,9 миллион доллар (4 грант) ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар учун 0,7 миллион долларлик (6 грант) грантлар жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2016 йилнинг 1-чорагида 51,7 млн долларлик 67та грант, 2-чоракда 47,7 млн долларлик 89та грант жалб қилганди.

Top