12:40 / 09.11.2016
10058

Ҳиллари Клинтон бугун баёнот бермаслиги мумкин

Фото: © AP

АҚШда мамлакатнинг янги президенти аниқлаб олиш бўйича президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Унда, асосан, Республикачилар партияси вакили Дональд Трамп ва Демократик партия номзоди, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон кураш олиб борди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, республикачилар вакили ғалабани нишонлашга жуда яқин турибди. Шунга кўра, CNN телеканалининг хабар қилишича, Ҳиллари Клинтон бугун маҳаллий вақт билан ярим тунда сайлов натижасига доир баёнот бермайди. 

Анъанага кўра, Сайловчилар коллегиясининг 270 нафар аъзосига эга бўлган номзод ғалаба қозонган ҳисобланади. Рақиб томон ўз мағлубиятини тан олиб шу куни баёнот беради ва ғолибни қутлайди. 
 

Top