Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик болаларга 3D китоблари тақдим этилди
Real Solutions компанияси илгариги бўяладиган зерикарли ва оддий китоблар ўрнига энди нафақат бўяш, балки бошқариш, ўқиш, ўйнаш, ўрганиш ҳамда томоша қилиш мумкин бўлган замонавий 3D китобларини тақдим этди.
Компания томонидан тақдим этилаётган «Малика ва унинг дўстлари», «Рицарлар афсонаси», «Ажойиб 3D автомобиллари», «Динозаврлар сирлари», «Шолғом», «Товуқвой», «Ҳайратланарли денгиз жонзотлари», «Сувости дунёси сирлари», «Халқ эртаклари» ҳамда «Бўғирсоқ» ҳақидаги 3D китоблари жаҳон инновацион технологиясининг янги ва замонавий кўринишда эканлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга болажонлар китобни бўяб, қизиқ маълумотларга эга бўлиш баробарида, ушбу маълумотларни 3D, яъни жонли равишда кузатишга муваффақ бўлади. Бундан ташқари, келажакда яратилиши мумкин бўлган янги инновацион технологияларни ҳеч бир қийинчиликсиз бошқаришни ўрганади, ўз зеҳнини чархлайди.
Компаниядагиларнинг маълум қилишича, бу китоблар орқали болажонлар қаҳрамонларни ҳаракатлантириб, улар билан жонли мулоқотда бўлади, смартфон ёки планшетдан унумли фойдаланишни ўрганади ҳамда китоб ичидаги эртакни ўзи бошқариб, ўзи томоша қилади.


Мавзуга оид
07:23 / 05.11.2025
Китоб ўқишда пешқадам 5 давлат: Америкадан Европагача
11:53 / 22.10.2025
Ўзбек ёшлари учун катта совға: “Минг китоб” лойиҳаси дастлабки 27 та китобни тақдим этди
20:42 / 18.10.2025
Инсон эмас, инсонийлик ўлганда ҳақиқий жиноят содир бўлади
14:47 / 16.10.2025