Жамият | 11:10 / 11.11.2016
7339
1 дақиқада ўқилади

Ўғрилар Туркиядаги энг машҳур мушук ҳайкалини жойига қўйиб кетишди

Туркиядаги энг машҳур мушук ҳисобланган Томбили ҳайкали номаълум кимсалар томонидан Истанбулда ўғирлаб кетилган эди. У шу кеча ўғрилар томонидан яна ўз жойига қайтариб қўйилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг қайтарилгани ҳақидаги хабар мушукнинг “Фейсбук”даги саҳифасида маълум қилинган.

“Шу кеча ўғриланган мушукни жойига қўйиб кетишди. Улар билан ҳеч қанақа муаммо йўқ. Ғамхўрлигингиз учун ташаккур билдирамиз”, дейилади Томбилининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Anadolu агентлигининг маълум қилишича, ҳайкални бироз тиклаш ва ўз ўрнига қайта жойлаштирилиши керак бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ўғриланган ҳайкал муаллифи - ҳайкалтарош Севал Шахин. У мушук ҳайкалини бронзадан бепул ясаб берган. Томбили ҳайкали октябрь ойида у яшаган Қадикўй округида (Истанбул) очилган эди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид