Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
X5 Retail Group Ўзбекистондан мева-сабзавот харид қилади
Ўзбекистонда 8-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида хорижий компания ва ҳамкорлар билан амалий учрашувлар ташкил этилди. Хусусан, шундай музокараларнинг бирида «Агро-Лайн» ва Х5 Retail Group ўртасида 117 млн долларлик шартнома имзоланди, деб ёзмоқда Uzdaily.uz сайти.
Қайд этилишича, Х5 Retail Group ва «Ўзагроэкспорт» ўртасидаги музокаралар бир неча ой давом этган. Июль ойида Х5 Retail Group вакиллари Ўзбекистон минтақаларига ташриф буюриб, таклиф этилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари сифатини баҳолашган ҳамда салоҳиятли етиштирувчилар билан танишган.
Эслатиб ўтамиз, X5 Retail Group Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи етакчи компаниясидир. У «Пятерочка» дўконлари, «Перекресток» супермаркетлари, «Карусель» гипермаркетлари ҳамда «Перекресток Экспресс» каби дўконлар тармоқларини бошқаради.
X5 Retail Group компаниясига қарашли савдо иншоотлари Россия Федерациясининг 53та ҳудудида жойлашган. Унинг таркибига – 7 020та дўкон («Пятёрочка» – 6 265, «Перекрёсток» – 478, «Карусель» – 90, «уй яқинидаги дўконлар» – 187) ва 35та улгуржи савдо марказлари киради.
Шу йил бошидан бери, Ўзбекистон Россияга экспорт қилинадиган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми 2 мартага ошгани таъкидланган.
Мавзуга оид
19:50 / 07.09.2017
Фоторепортаж: Тошкентда II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилмоқда
17:04 / 15.11.2016
Россиянинг Х5 Retail Group компанияси Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар харид қилади
20:19 / 10.11.2016
Ўзбекистонда ўтган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида 25 миллион долларлик шартнома тузилди
19:32 / 01.11.2016