Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Х5 Retail Group компанияси Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар харид қилади
«Ўзагроэкспорт» компанияси Тошкентда бўлиб ўтган биринчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида Россиянинг Х5 Retail Group (озиқ-озиқ чакана савдоси) ва «Агро-Лайн» (гўшт, сарёғ ва балиқ етказиб берувчиси) компаниялари билан 117 млн долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда ташқи тижорат компанияси матбуот хизмати хабар қилган.

Х5 Retail Group билан музокаралар бир неча ой давом этди. Июль ойда Россиянинг йирик ритейлери вакиллари Ўзбекистон ҳудудларига ташриф буюриб, таклиф этилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари сифати ва етказиб берувчиларнинг салоҳияти билан танишган эди.
X5 Retail Group «Пятерочка» супермаркетлари, «Карусель» гипермаркетлари ва «Перекресток Экспресс» дўконлари брендига эгалик қилади.
«Ўзагроэкспорт» маълумотларига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистондан Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми икки баробарга ошди.
Мавзуга оид
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026