Янги Зеландия қирғоқлари яқинида 7,5 балли зилзила қайд этилди
Тинч океани ҳудудидаги Янги Зеландия қирғоқлари яқинида 7,5 балли ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) маълум қилди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши маҳаллий вақт билан соат 11.02да, Амберли шаҳридан 63 километр, Крайстчерч шаҳридан 93 километр жануби-шарқдаги нуқтада қайд этилган. Зилзила ўчоғи 8 километр чуқурликда жойлашган.
Ҳодиса қурбонлари ва талофатлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Цунами хавфи ҳақида ҳам эълон қилинмаган.
Янги Зеландия Тинч океанининг "оловли белбоғи" — вулқонлар ва тектоник ҳаракатлар фаол бўлган ҳудудда (40 минг километр) жойлашган. Бу "белбоғ" Тинч океанининг ғарбий чеккаларидан Жанубий ва Шимолий Америкагача (Алясканинг жанубий чеккалари, Япония, Филиппин, Индонезия, Янги Гвинея, Янги Зеландия ҳамда Океаниянинг жануби-ғарбий қисмлари бўйлаб ўтади. Айнан "Оловли ҳалқа"да сайёранинг асосий вулқонлари жойлашган. Шунингдек, бу ҳудудга ер юзида рўй берадиган зилзилаларнинг 90 фоизи тўғри келади.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
00:08 / 20.10.2024
Янги Зеландия аэропортида йўловчилар ва уларни кузатгани чиққанларга 3 дақиқадан ортиқ қучоқлашиш тақиқланди
07:30 / 17.10.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
18:44 / 16.10.2024