Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда биринчи эко-масжид очилди
Дубай шаҳридаги “яшил ҳудуд” деб аталувчи Sustainable City туманида биринчи эко-масжид очилди. Мазкур иншоот 700 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Бу ҳақда Muxlis.uz хабар бермоқда.
Масжид қурилишида атрофга кам зарар келтирувчи экологик соф, тежамкор юқори технологиялардан фойдаланилди. Масалан, мазкур масжид, бошқалари билан қиёслаганда, 90 фоизга кам энергия сарфлайди. Автомобиллар турар жойи қуёш батареялари асосига ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Sustainable City туманининг умумий майдони 460 минг кв.м бўлиб, у 3 принципга— экологик софлик, тежамкорлик ва ижтимоийлик—асосланган. Шаҳарча теварак атрофга қарийб зарар келтирмайди.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
14:13 / 04.05.2026