Британия компанияларининг сармояларни 82 млрд долларга қисқартиргани сабаби маълум қилинди
Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши арзонга тушмаслигини кўпчилик яхши тушуниб етган. Бугунги кунга келиб маълум бўлишича, Brexit туфайли мамлакатдаги компанияларнинг учдан бири 65,5 млрд фунт стерлинг (82 млрд доллар)га яқин сармоя киритишни ортга суришга ёки бекор қилишга қарор қилган. Бу ҳақда, CNN Money иқтисодий ва ишбилармонлик тадқиқотлари маркази (CEBR) ва Hitachi Capital UK ҳамкорлигида тадқиқот ўтказган натижасига асосланган ҳолда хабар қилган.
Тадқиқотга кўра, Британиянинг йирик ва ўрта компанияларининг 40 фоизи сармояларни қисқартиргани ёки бекор қилганини маълум қилган. Кичик корхоналарнинг 23 фоизи шундай қарор қабул қилган. Сармоя киритиш борасида хулосани ўзгартиришга Brexit бўйича референдумдан сўнг, фунт стерлингнинг 15 фоиз қадрсизлангани сабаб бўлган.
Бундан ташқари, Британия компаниялари мамлакат Европа эркин савдо ҳудудидан маҳрум бўлишидан хавотирланмоқда.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024